ҚИШЛОҚЛАР ОБОД БЎЛАДИ

       

    2021 йилда Нукус туманида 6 та қишлоқ ва 4 та маҳалланинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш мақсадларига жами 41, 157 млрд сўмлик маблағ сарфланиши режалаштирилган. Жумладан, “Обод қишлоқ” дастури доирасида  архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун “Ақтерек” МФЙ ва “Бақаншақли” ОФЙ танлаб олинди.

  Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадларига ажратилиши режалаштирилган маблағлар ҳисобидан 64,5 км ҳаво электр тармоқларини тортиш ва алмаштириш,11 трансформатор пунктини ўрнатиш ва алмаштириш назарда тутилган бўлиб, бу борадаги ишлар бошланиб кетди. Шу кунларда Нукус туман ЭТК ходимлари томонидан “Саманбай” ОФЙ ҳудудида реконструкция-модернизация ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Умумий ҳисобда туманда жорий йилда 1290 та таянч устунларини янгилаш режалаштирилган бўлиб, натижада 6 та қишлоқ ва 4 та маҳалла аҳолисининг электр энергияси таъминоти яхшиланишига эришилади.

“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”  АЖ матбуот хизмати