ҚОРАЎЗАК БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТ

          Сўнгги йилларда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан инсон манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Халқ билан йўлга қўйилган жонли мулоқотлар шулар жумласидандир. Бугунги кунда турли бўғиндаги раҳбар ходимлар ҳам фуқаролар билан турли мавзуларда учрашувлар ва бошқа тадбирлар ўтказаётган бўлиб, уларда аҳолини қийнаётгаан масалаларга ечим топилмоқда. 22 январь куни “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ўтказилган навбатдаги  тадбирда Қораўзак тумани фаоллари иштирок этдилар.
     Видеоконференция форматида ташкиллаштирилган тадбирга электр энергияси истъемолчиларининг муаммоллари билан яқиндан таниш бўлган қишлоқ ва макон фуқаролар йиғинлари раислари таклиф этилди. Йиғилганлар олдида сўзга чиққан   “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ бош директори З. Керимзатов республика электр энергетика тизимида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларга ва янгиланишларга тўхталиб ўтди.

          Жумладан, Қораузак тумани ҳусусида тўхталар экан, ташкилот раҳбари ўтган йилда бажарилган ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларга оид маълумотлар берди. 2020 йил декабр ойида истъемолчиларни янги АСКУЭ тизимига қамраб олиш ишлари якунига етказилиб, 9300 га яқин хонадонлар «ақлли ҳисоблагичлар» яратиб берадиган имкониятлардан фойдаланмоқдалар. Тадбир давомида иштирокчилардан жойларда электр энергияси таъминотида ҳали –ҳануз учраб турадиган камчиликлар ҳақида саволлар келиб тушди. “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ  томонидан уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши таъкидланди.

“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ матбуот хизмати