ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ТИКЛАНМОҚДА

21 январь куни кечқурун мамлакатимиз ҳудудида ҳавонинг кескин совуб кетиши ва қор ёғиши оқибатида электр энергетикаси тизимида авариялар юзага келиши сабабли Қорақалпоғистон Республикаси туманларининг айрим  ҳудудларида  узилишлар юзага келди. Унинг ҳажми жуда катта бўлмаса ҳам,
“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти томонидан электр энергияси етказиб беришни тиклашнинг барча чоралари кўрилди. Жумладан туман ва шаҳар ЭТК ларининг тажрибали мутахассисларидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳаво электр узаткич линияларини кўздан ўтказишди.
     Беруний тумани «Абай» ОФЙ ҳудудида кучли шамол оқибатида 5 та устуннинг синиб ерга қулаб тушгани аниқланиб, авария жойига зудлик билан таъмирлаш бригадалари жўнатилди. Улар айни соатларда устунларни ва узилган электр симларини алмаштириш ишларини поёнига етказишнинг барча чораларини кўришмоқдалар.

“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ матбуот хизмати