Электр энергиясинан фойдаланувчи истеъмолчилари диққатига

Электр энергияси истеъмолчилари!

          Ўзбекстон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июл кунги 633-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ, электр энергияси учун тўловларнинг янги тарифи 2019 йил 15 августдан бошлаб қуйидагича белгиланганлигини билдирамиз.

I тариф гуруҳи уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчилар (бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) истеъмол қилинадиган 1 кВт соат электр энергияси учун 450 сўм 00 тийин.

II тариф гуруҳи электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) истеъмол қилинадиган 1 кВт соат электр энергияси учун 450 сўм 00 тийин.

III тариф гуруҳи маиший истеъмолчилар истеъмол қилинадиган 1 кВт соат электр энергияси учун 295 сўм 00 тийин.

IV тариф гуруҳи I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан технологик мақсадда электр иситиш, шунингдек, биноларни иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш учун истеъмол қилинадиган 1 кВт соат электр энергияси учун 450 сўм 00 тийин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8-ноябрдаги ПҚ-3379-сонли қарори билан тасдиқланган Махсулотларни ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматларни кўрсатувчи истеъмолчилар учун 450 сўм 00 тийин.