Электр энергиясинан фойдаланувчи истеъмолчилари диққатига

Электр энергияси истеъмолчилари!

     Ўзбекстон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 1 ноябрдаги 19-03-22-06-ЎзР-67-2018-сонли реестри билан тасдиқланган электр энергияси учун тўловларнинг янги тарифи 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб қуйидагича белгиланганлигини билдирамиз.

      I тариф гуруҳи уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчилар (бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) истеъмол қилинадиган 1 кВт соат электр энергияси учун 331 сўм 00 тийин.

       II тариф гуруҳи электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) истеъмол қилинадиган 1 кВт соат электр энергияси учун 331 сўм 00 тийин.

   III тариф гуруҳи маиший истеъмолчилар истеъмол қилинадиган 1 кВт соат электр энергияси учун 250 сўм 00 тийин.

      IV тариф гуруҳи I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан технологик мақсадда электр иситиш, шунингдек, биноларни иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш учун истеъмол қилинадиган 1 кВт соат электр энергияси учун 350 сўм 00 тийин.

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8-ноябрдаги ПҚ-3379-сонли қарори билан тасдиқланган Махсулотларни ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматларни кўрсатувчи истеъмолчилар учун 365 сўм 00 тийин.