Меҳнат шартномаси қабул қилинди

       19 феврал куни «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ мажлислар залида «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ва Акциядорлик жамият касаба уюшмалари қўмитаси ўртасидаги Жамоатлик шартномасини муҳокама қилишга бағишланган мажлис бўлиб ўтди. Унда Жамоатлик шартномасининг 2019 йилда бажарилиши ҳақидаги ҳисобот тингланди. Қайд этиб ўтилганидек, 221 банддан иборат Жамоатлик шартномасида белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилган бўлиб, бу учун 25 млрд. 186 млн сўмдан ортиқ маблағ сарфланган.

  Ҳусусан, умумхалқ байрамлари муносабати билан ходимларни мукофотлаш учун 6 млрд. 456 млн. сўмдан ортиқ, ходимларнинг озиқ-овқат махсулотлари ҳарид қилишлари учун 3,5 млрд. сўм, маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш учун 228, 1 млн сўм, сиҳатгоҳлар ва болалар соғломлаштириш марказларига йўлланмалар учун 48, 1 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилган. Шундай қилиб, Акциядорлик жамият ходимлар олдидаги мажбуриятларини тўлиғи билан бажаришга эришган. 2017-2019 йилларга мўлжалланган Жамоат шартномасининг 2019 йилда бажарилиши кўриб чиқилганидан сўнг янги 2020-2022 йилларга мўлжалланган Жамоат шартномаси муҳокамага қўйилди.

          Сўз олганлар янги Жамоат шартномасининг асосий йўналишлари бўйича ўз фикрларини билдиришиб, уни маъқуллашларини қайд этишди.

          Мажлис иштирокчилари 2020-2022 йилларга мўлжалланган Жамоат шартномасини бир овоздан маъқулладилар ва қабул қилдилар.

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати