Хивага саёҳат

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 феврал кунги «Ички туризмни янада ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги ПҚ-3514-сонли қарорида белгиланган асосий вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасида Қорақалпоғистон Республикасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Ҳусусан, “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти ва касаба уюшмалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг ўзида бу борада бир нечта тадбирлар ташкиллаштирилди. Президентимизнинг топшириқларига биноан Мўйноқ туманида амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, шунингдек Элликқалъа туманидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва тарихий обидалар билан танишишга муваффақ бўлган ташкилот тасарруфидаги корхоналарда фаолият юритаётган бир гуруҳ ёш энергетиклар ўтган дам олиш кунларини Ҳоразм вилоятида ўтказдилар. Саёхат давомида улар Хива шаҳрида жойлашган кўплаб тарихий объектлар ва музейлар билан яқиндан танишидилар. Икки ярим минг йиллик тарихга эга шаҳар ҳудудида жойлашган тарихий жойлар, эсдаликлар ҳақидаги маълумотлар ёшларда катта қизиқиш ўйғотди.

         Ёшларнинг ушбу қадимий шаҳар бўйлаб саёҳати XIX асрдаги Хиванинг ички қалъаси ҳудудида Муҳаммад-Роҳим-хон II томонидан унинг меросхўри Асфандиёр учун қурилган Дишан қалъасида сақланиб қолган тарихий обидалар билан танишишдан бошланди. Бу ерда улар гидлардан Хоразм давлатчилиги, Хива хонлиги ҳақида жуда кўплаб маълумотларга эга бўлишди. Жумладан, Хива фақатгмна кучли давлат бўлиб қолмасдан, илм–фан, маданият ва адабиётнинг маркази ҳам бўлгани барчанинг эътиборини тортди.

          Саёҳат иштирокчилари бу ерда ислом дининнинг машхур имом ва адиблари ҳаётига оид кўплаб маълумот ва бой тафсилотларига эга бўлишди.

Қўшни вилояттга ташкиллаштирилган икки кунлик саёҳат вилоят маркази Урганч шаҳри бўйлаб давом этди. Қорақалпоғистонлик ёшлар бу ерда шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишдилар. Ҳусусан, «Авесто» боғи, Жалолиддин Мангуберди эсдалиги билан танишиш саёҳатчиларнинг ҳар бирида унутилмас таасуротлар қолдирди.

“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати