Электр таъминоти корхоналарига хизмат мақсадларида фойдаланиш учун янги «Nexia-3» русумидаги автоуловлар ажратиб берилди.

       

 

 

 

 

          Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан барча шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналарига хизмат мақсадларида фойдаланиш учун янги «Nexia-3» русумидаги автоуловлар ажратиб берилди.
      Майдони жиҳатидан катта ҳудудни эгаллаб турган Қорақалпоғистон Республикасида транспорт таъминоти масаласи алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун электр энергияси таъминоти тизими корхоналарини зарур транспорт воситалари билан таъминлаш ишлари давом эттирилади. Галдаги вазифа шаҳар ва туманлардаги корхона ишчи-муҳандисларини юк ташувчи электромотоцикллар билан таъминлашга қаратилиши этиб белгиланган.

   «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати