Муҳандислари хизмат бобида фойдаланиш учун электроскутерлар билан таъминланди.

         

       

 

 

 

         «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ тизимидаги барча шаҳар ва туман электр таъминловчи корхоналари мустаҳкамлик ва   хавфсизлик техникаси муҳандислари хизмат бобида фойдаланиш учун электроскутерлар билан таъминланди.  Эндиликда улар ўз ҳудудларидаги объектларда бажарилаётган барча ишларнинг сифати  ва техника хавфсизлиги масалалари юзасидан назоратни кучайтириш имконига эга бўлишади. Янги транспорт воситаларидаги аккумуляторларнинг қуввати 70 километр масофани босиб ўтишга мўлжалланган.

"Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати"