Пандемия даврида ҳам мамлакатимизда кенг кўламдаги қурилиш

          Пандемия даврида ҳам мамлакатимизда кенг кўламдаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда. Ҳусусан, Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари қатори электр энергияси таъминотини яхшилаш борасида ишлар жадал олиб борилмоқда. Айниқса 
          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йиллар даврида паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 2661 сонли Қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар эътиборга моликдир. Шу кунларда Нукус шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан “Саманбай” МФЙ ҳудудидаги қатор кўчаларда талабга жавоб бермайдиган ҳаво линиялари янгиларига алмаштирилмоқда. Ҳусусан, куни кеча улар ҳудуддаги “Давқара” кўчасидаги эски симёғочлар ўрнига янги темир-бетон устунлар ўрнатиш ишларини ниҳоясига етказишди.

          Бу яқин кунлар ичида 60 та хонадонни сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.

 “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизмати