“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”

          “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” шиорига асосланган ҳолда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Ишчи гуруҳ томонидан аксар мурожаатлар жойида ҳал қилинди. Асосан хотин-қизлар бандлиги, имтиёзли банк кредитлари олиш, доимий ишга жойлашиш каби мурожаатлар жойида ўз ечимини топди. Мурожаатлар қандай бўлмасин муаммолигича қолиб кетмаслиги, ўз вақтида ечим топилиб ҳал бўлиши кераклиги, бу эса халқимиз фаровонлигининг асосини ташкил қилишини ҳар биримиз чуқур англаб етмоқдамиз. Бошқа соҳалар сингари аҳолидан электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар  бўйича мурожаатлар ҳам келиб тушди. Уларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бош Бошқарма бошлиғи А. Неъматуллаев, шунингдек “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ мутасаддилари тегишли тартибда жавоб беришди ва барча мурожаатларнинг бажарилиши назоратга олинди. 17 июнь куни сайёр қабуллар Чимбой ва Нукус туманларида бўлиб ўтди.

“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизмати.