БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

    

 

 

 

 

 

 

         Гўзаллик, яшариш ва янгиланиш фасли бўлмиш баҳор мўътабар оналаримиз, лобар опа-сингилларимизнинг қутлуғ айёмлари билан бошланиши бежиз эмас. Чунки айни улар билан ҳаёт бор, ҳаётнинг бардавомлиги бор.
        Шу кунларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби, бизнинг корхонамизда ҳам Халқаро хотин-қизлар куниига бағишланган  байрам тадбирлари бошлаб юборилди. «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ мажлислар залида ўтказилган тантанали мажлисда тизимда эркаклар билан бир сафда туриб, Ватан равнақи йўлида самарали меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг номига энг илиқ фикрлар айтилди.

     Унда сўз олган «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Бош директори З.Керимзатов ва бошқалар  фидойи, меҳридарё хотин-қизларни байрам билан чин дилдан қутлади ва бундан кейинги машаққатли, аммо шарафли фаолиятларида муваффақиятлар тилади.Таъкидлаб ўтилганидек, бугунги кунда «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ таркибига кирувчи ташкилотларда 160 нафардан кўпроқ хотин-қизлар фаолият юритаётган бўлиб, улар ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни аъло даражада бажариб келишмоқда.
      Уларнинг фидойи меҳнати ҳақидаги илиқ сўзлар Нукус шаҳри марказида жойлашган «Нео» ресторанида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир иштирокчилари томонидан билдирилди. 
     Тадбирда ҳушовоз санъаткорлар томонидан куйланган қўшиқлар байрамга ўзгача кайфият улашди. Байрам тадбири иштирокчиларига корхона номидан совғалар топширилди.

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати