Электр энергияси таъминоти тикланди.

       Аввал хабар берганимиздек, 21 январь куни мамлакатимиз ҳудудида кузатилган кучли шамол ва қор ёғиши Қорақалпоғистоннинг айрим шаҳар ва туманлари электр энергияси етказиб бериш тизимида узилишлар пайдо этган эди. Талафот ҳажми жуда катта бўлмаса ҳам, “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти ва унинг бўлимлари томонидан шикаст етган ҳаво линияларини қайта тиклашнинг барча чоралари кўрилди. 23 январ шанба кунининг ўзидаёқ барча истъемолчиларга электр энергияси етказиб бериш қайта тикланишига эришилди. Бу учун ташкилотнинг махсус авария ҳолатлари учун заҳира жамғармасидан 10 кВ учун мўлжалланган 200 м кабель, 18 та муфта, 6 та трансформатор, 12 та устун, 52 дона турли ҳил изоляторлар, 1 км дан зиёд симлар ва 60 та коммутация аппаратлари ажратилди ва объектларга етказиб берилди.

          Шундай қилиб, жамоа аъзоларининг ўз вазифаларига масъулият билан ёндошиши боис, энг четдаги овулларгача электр энергияси етказиб бериш аввалги ҳолатига келтирилди.

 “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ матбуот хизмати