Кегейли туманида ўтказилган икки кунлик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари

          Мамлакатимиз ҳудудида юз бериши мумкин бўлган табиий ва техноген офатчиликлар пайтида одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва саломатлигини муҳофаза қилиш, талафотларнинг оқибатларини бартараф этиш бугунги куннинг энг долзарб вазифалари сирасига киради. Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида ўтказилган икки кунлик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари давомида иқтисодиёт тармоқларининг ва аҳолининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги кўздан ўтказилди.

          Машғулотлар давомида қўшни давлат ҳудудида юз берган 9-11 баллик зилзила оқибатида юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш, аҳолини қутқариш билан боғлиқ ишлар бажарилди. Жумладан, “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ таркибига кирувчи ташкилотларнинг олдига қуйилган вазифа Кегейли тумани ҳудудида шартли равишда ишдан чиққан 32 км электр узатгич линияларини тезда таъмирлашдан иборат бўлди. Тумандаги 49 та идора ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатликда ўқув машғулотларида фаол иштирок этган электр таъминоти корхонаси жамоаси белгиланган вазифани аъло даражада бажаришга эришди.

Тадбир давомида алоҳида фаоллик кўрсатган ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ матбуот хизмати